Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ қўрғонидаги дала ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Чилонзор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2016 йилда қурилган ушбу 2 қаватли уй 4 хонадан иборат.

Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 198 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 1,25 млрд сўм. Аризалар 12-сентябр 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар