Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилган.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Тадбир давомида, Хоразм—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Р.М бошқарувидаги Cobalt автотранспорт воситасида жами 16 та қопда тахминан 650 кг оғирлигидаги ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари сифатини текшириш, истеъмолга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига топширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади