Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тбилисидаги Цар Давид Агмашенебели кўчасида беларуслик мусиқачилар чиқиш қилди, бироқ маҳаллий аҳоли улардан рус тилида қўшиқ айтишни тўхтатишини талаб қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Мусиқачилар эса бундан бош тортган. Чунки Грузия қонунлари рус тилида қўшиқ айтишни тақиқламайди.

Шу билан биргаликда, беларуслик ижрочи рус тили унинг она тили эканини ҳам таъкидлаган.

ОАВ хабарларига кўра, сўнгги пайтларда Грузияда кўча мусиқачиларининг рус тилида чиқишлари фонида норозилик намойишлари кўпайган.

Мавзуга доир: Кобулда аёллар «Нон, иш, эркинлик» шиори остида норозилик намойиши ўтказди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар