Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Уй-жойга эга бўлиш ҳар бир инсоннинг асосий мақсадларидан биридир. Албатта, уй-жой қуриш ва таъмирлаш нисбатан катта миқдорда пул талаб этади. Бунинг учун сиз бир неча йил давомида кутиб, уй-жой учун керакли маблағни йиғишингиз ёки Xalq banki ёрдамида ҳозироқ орзунгиздаги уйнинг эгаси бўлишингиз мумкин.

Xalq banki жисмоний шахсларга бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун имтиёзли кредит таклиф этади.

Ушбу кредит ёрдамида ўзингизга тегишли бўлган ер участкасида янги уй-жой қуришингиз ёки уй-жойингизни таъмирлаш учун харажатларга кредит расмийлаштиришингиз мумкин.

Кредит шартлари:

  • муддати – 20 йилгача;
  • бошланғич тўлов – 15 фоиз;
  • йиллик фоиз ставкаси – 17 фоиз.
Кредитнинг максимал миқдори:
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун – 327,2 миллион сўмгача;
  • Тошкент шаҳрида бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун – 416,5 миллион сўмгача.
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан бериладиган 32 миллион сўм миқдоридаги субсидиядан фойдаланиш мумкин. Субсидия олиш учун давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш керак.

Бундан ташқари, Xalq banki  бошқа турдаги ипотека кредитларини ҳам тақдим этади. Барча таклифларни банкнинг расмий саҳифаларида кўришингиз мумкин:

Telegram канал: t.me/xalqbanki

Facebook: xalqbankinfo

Instagram: xalqbankinfo

Расмий сайт: xb.uz

Онлайн мурожаатлар учун: t.me/xbcallsupport

Алоқа маркази: 1106

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар