Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Uzbekistan Airways’нинг Анталиядан Тошкентга учган самолётида 5 киши муштлашди. ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 15 июлда амалга оширилган НЙ-372 рейсида содир бўлган. Йўловчиларнинг 5 нафари — С.Л., С.М., А.Ш., К.Т. ва К.Н. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, самолёт бортида жанжал чиқарган ва бунинг оқибатида бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказган.

Ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси томонидан  Жиноят кодексининг 277-моддаси (майда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир: Тошкент аэропортида қалбаки паспорт билан учмоқчи бўлган 7 нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар