Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу йил ёзда Ўзбекистонга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. Aviasales тадқиқотига кўра, жорий йилда хорижликлар Ўзбекистонга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўп чипталарни қидириб, брон қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мамлакатга кўпчилик Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларусь ва АҚШдан келади.

Ўтган ёзга нисбатан россияликлар ўртасида чипталарга бўлган талаб 141 фоизга, корейслар орасида 180 фоизга, турклар орасида эса 144 фоизга ошган.

Қозоғистонда Ўзбекистонга чипталар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга кўпроқ қидирилди. АҚШда ҳам талаб ортиб бормоқда. Бу йил америкаликлар Ўзбекистонга чипталарни ўтган йилга нисбатан 60 фоизга кўпроқ излаган.

Чипталар нархи сезиларли даражада ошганига қарамай, россияликлар қидирувлар бўйича ҳам, брон қилиш сони бўйича ҳам рейтингда биринчи ўринда.

Улар Ўзбекистонга чипта қидираётган Россиянинг етакчи шаҳарлари орасида Владивосток ва Москва бор. Владивосток бу йил ўз ўрнини Санкт-Петербургга бўшатиб берди.

Рейтингдаги бошқа мамлакатларга келсак, америкаликлар чипталарни асосан Нью-Йоркдан, турклар, қозоғистонликлар, беларуслар ва корейслар эса пойтахтлардан чипта изламоқда.

Ўзбекистонда кузги саёҳатга қизиқиш бўйича етакчи давлатлар қаторига Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларусь, Германия ва Исроил киради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди