Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов «Спартак» билан шартнома бекор қилиш масаласида ўз шартларини қўйди.
Metaratings хабарига кўра, 21 ёшли футболчи Москва клуби унинг маошини тўлиқ қоплаб берган тақдирдагина шартнома бекор қилишга рози. Гап тахминан 2 миллион евро атрофидаги пул ҳақида кетмоқда.
Ўруновнинг «Спартак» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Ўруновга «Химки», «Навбаҳор» ва Эроннинг «Истиқлол» клубларидан таклиф борлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)