France Fooтбалл нашри Лев Яшин ва Раймон Копа номидаги совринларга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Яшин соврини мавсумнинг энг яхши дарвозабонига насиб этса, Копа номидаги совринга энг яхши ёш ўйинчи лойиқ кўрилади.
2021 йилда «ПСЖ» посбони Жанлуижи Доннарумма энг яхши дарвозабон бўлган, «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри эса энг яхши ёш футболчи дея эътироф этилганди.
Энг яхши дарвозабон номига даъвогарлар:
Яссин Буну («Севилья»)
Алиссон («Ливерпуль»)
Тибо Куртуа («Реал»)
Эдерсон («Манчестер Сити»)
Майк Меньян («Милан»)
Эдуар Менди («Челси»)
Мануэль Нойер («Бавария»)
Ян Облак («Атлетико»)
Кевин Трапп («Айнтрахт»)
Уго Льорис («Тоттенҳэм»).
Энг яхши ёш ўйинчи номига даъвогарлар:
Карим Адееми («Зальцбург» / «Боруссия», Германия)
Жуд Беллингҳем («Боруссия Д»)
Эдуардо Камавинга («Реал»)
Гави («Барселона»)
Райан Гравенберх («Аякс» / «Бавария»)
Нуну Мендеш («ПСЖ»)
Жамал Мусиала («Бавария»)
Ёшко Гвардиол («Лейпциг»)
Букайо Сака («Арсенал»)
Флориан Вирц («Байер»).
Аввалроқ «Олтин тўп» совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинганди. Совринлар 27 октябрь куни ўз эгаларига топширилади.
Изоҳ (0)