«Барселона» янги футболчиларини рўйхатдан ўтказишни бошлади.
Ла Лига расмий сайтида каталонлар ҳимоячи Андреас Кристенсен, ярим ҳимоячилар Рафинья Диас ва Франк Кессиэ, шунингдек, ҳужумчи Роберт Левандовскини рўйхатдан ўтказгани маълум бўлди.
Аввалроқ «Барселона» тўртинчи молиявий дастакни ишга туширганди. Ла Лига уни қабул қилган ва «кўк-анорранглилар» футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлган.
13 август куни бўлиб ўтадиган «Райо Вальекано»га қарши ўйин олдидан фақат Жюл Кунде рўйхатдан ўтказилмаган футболчи бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)