Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

France Fooтбалл 2021/22 йилги мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп» совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

30 нафар футболчидан иборат рўйхатдан Лионель Месси жой олмади. Аргентиналик футболчи 2005 йилдан бери илк бор «Олтин тўп» номзодлари рўйхатидан жой олмади.

Шунингдек, Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритиб, келаси мавсум даъвогарлар қаторидан жой олмаган тарихдаги учинчи футболчи бўлди. Бундан аввал Марко ван Бастен (1993) ва Лука Модрич (2019) амалдаги «Олтин тўп» соҳиби бўла туриб рўйхатга кира олмаганди.

Криштиану Роналду эса қаторасига 18 йилдан бери бу рўйхатдан жой олиб келмоқда.

«Олтин тўп» соҳиби 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган маросимда аниқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар