Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан Суперлига 15-тури доирасида «Нефтчи»га қарши кечган ўйинда (0:2) гол уришга муваффақ бўлди.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»

Бу сербиялик футболчи учун Ўзбекистон олий дивизионидаги 106-голга айланди. Шу тариқа Черан Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионер тўпурарга айланди.

Бу борада Драган туркманистонлик Артур Геворкянни ортда қолдирди. Геворкян Ўзбекистон чемпионатида 105 та голга муаллиф қилганди.

Черан Ўзбекистондаги фаолиятини 2016 йили «Насаф» сафида бошлаган. 2018 йилдан бери эса «Пахтакор» сафида тўп тепмоқда.

Черан Суперлига 2022 йилги мавсуми 15-туридан кейин 9 та гол урган ҳолда Темурхўжа Абдухолиқов билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар