Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сочларни кератин билан текислаш — бу тўлқинли ёки жингалак толаларни чўзиш, уларга чиройли кўриниш имконини берувчи процедура. Ҳомиладорликда сочларни кератин билан текислашнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

Сочларни кератин билан текислаш қандай жараён?

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Кератин табиий равишда соч фолликулаларида мавжуд бўлган оқсилдир. У сочларнинг силлиқ бўлиши ва текис кўриниши учун хизмат қилади. Айрим сочларда кератин кам, шунинг учун улар намликка кўпроқ мойил бўлади. Кератин миқдорини етарли даражага келтириш оқсил етишмаслигини олдини олади ва сочларнинг кўринишини яхшилайди.

Косметик процедура пайтида кератин асосидаги композиция тўғридан-тўғри соч толаларига қўлланилади.

  • Ушбу процедура вегетарианлар учун мос эмас: сочларни кератин билан текислаш учун одатда ҳайвонларнинг патлари, туёқлари, жунлари ва шохларидан олинган кератинни ўз ичига олган косметика маҳсулотлари ишлатилади.
Аммо муқобил воситалар ҳам мавжуд, масалан, лаборатория шароитида қайта тиклаш натижасида синтезланган кератин асосидаги маҳсулотлар ҳам бўлади. Уларнинг таркибида кератин мавжуд, бироқ у сунъий равишда ишлаб чиқарилади, шунинг учун ушбу маҳсулотдан вегетарианлар сочни парвариш қилиш учун фойдаланиши мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe
  • Кератин қўлланилгандан сўнг, сочларнинг яхши ҳолатга келиши учун бироз вақт керак бўлади. Шунинг учун бошни процедурадан 3-4 кун ўтгач ювиш мумкин.
  • Шунда кейин сочларни фақат сулфатларсиз шампунь билан ювиш тавсия этилади.
  • Кератин билан текисланган соч толалари ҳаво намлигига ва ёмғирга қарамай, ҳолатини йўқотмайди.
  • Соч толалари икки ярим ойгача шаклини сақлайди, шунинг учун процедура 12 ҳафтада такрорланади. Агар бу процедурани йилига 3 мартадан ортиқ қилсангиз, сочингизга зарар етказишингиз мумкин.
Оқартирилган сочларни кератин билан текислаш мумкинми?

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сочларни кератин билан текислаш рангли сочларда амалга оширилиши мумкин. Бироқ шундай ҳолатда ушбу кўрсатмаларга амал қилинг:

  • Жараёндан кейин сулфатсиз шампунь ва кондиционердан фойдаланинг.
  • Сочингизни ҳафтасига 1-2 марта ювинг. Қолган вақтда сочларингизни оддий сув билан ювиб, кейин кондиционерни қўллашингиз мумкин.
  • Тўлқинли, жингалак сочлар учун тузли эритмадан фойдаланинг.
  • Сочни бўяш ва кесишдан кейин, учлари кучли ва соғлом бўлганда, кератин билан текисланг. Агар сиз уларни аллақачон текислаган бўлсангиз, бўяшдан олдин тахминан 15 кун ёки бир ой кутган яхшироқ.
Сочларни кератин билан текислаш уларнинг мўртлашишига олиб келади (шунинг учун ҳар куни сочни текислаш зарарли). Кератиннинг ўзи соч толасини мустаҳкамловчи ва уни янада эластик қиладиган ресторатив восита ҳисобаланади. Йилига уч мартадан кўпроқ кератиндан фойдалансангиз, сочларингизга зарар етказишингиз мумкин.

Гўзаллик салонларида сочни кератин қилдиришда хавф кўп соч маҳсулотининг бир қисми бўлган формалдегид билан боғлиқ. Бу мунтазам равишда ишлайдиган инсонларда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши мумкин.  Шу сабабли, маҳсулот таркибида формалдегид мавжудлиги биринчи навбатда гўзаллик салони ёки сартарошхона ходимлари учун, камроқ даражада уларнинг мижозлари учун хавфлидир.

Кўплаб кератин маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар формалдегид миқдори етарли даражадан ошмаслигини айтади. Маҳсулотлар қўлланилганда, композицияга, ингредиэнтлар нисбатига ва уларнинг хавфсизлигига эътибор қаратиш керак.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Ҳомиладор аёллар сочларини кератин билан текислаши мумкинми?

Ҳомиладор аёлларга косметик маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлган кучли кимёвий моддалар туфайли сочларни кератин қилиш тавсия этилмайди. Аёллар фарзанд туғилгандан сўнг сочларини кератин қилдириши мумкин. Бироқ мутахассислар маҳсулот таркибида хавфли моддалар бўлса кератин қилдирмасликни маслаҳат беради. Бундан ташқари, сочларингиз мўрт ва шикастланган бўлса мутахассис билан маслаҳат қилган маъқул.

  • Агар маҳсулот таркибида соч толаларига зарар берувчи агрессив кимёвий моддалар мавжуд бўлмса соч нанопластиклари кератинга яхши мослашади. Бунинг ўрнига улар табиий ингредиэнтлар, кислоталар ва ёғлар бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу ҳолатда ҳам ҳомиладорликнинг дастлабки 20 ҳафтасида ҳар қандай салон процедураларидан воз кечиш тавсия этилади.
  • Намлаш услубини ҳам синаб кўришингиз мумкин, бунинг учун нам сочларга кондиционер суртинг, устига душ қопқоғини қўйинг, 10 дақиқага қолдиринг, кейин сув билан ювинг. Бу соғлиққа зарар бермасдан сочларингизга янада тоза кўриниш беради.
  • Гуруч суви уйда сочни парвариш қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. У сочларнинг соғлом кўринишини қайтаради, уларни силлиқ ва порлоқ қилади, бош териси ҳолатини яхшилайди.
Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар