Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистон авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтириш ниятида. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб «Kazinform» хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда Air Astana, SCAT ва Qazaq Air каби маҳаллий авиакомпаниялар вакиллари пандемия туфайли тўхтаб қолган халқаро мунтазам ҳаво линияларини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ва парвоз географияси ҳудудини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаган.

Хусусан, Покистон билан ҳаво қатновини йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, талаб ортиши муносабати билан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитойнинг қатор шаҳарларига янги йўналишлар очиш режалаштирилган.

«Биз Хитой фуқаро авиацияси бошқармасига парвозлар сонини кўпайтириш бўйича бир неча сўров хатларини юбордик. Шу билан бирга, биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга янги ҳаво йўналишлари ва рейслар сонини кўпайтиришни ҳам таклиф қилдик. Яқин вақт ичида Хитой, Ўзбекистон ва Покистон авиация маъмуриятига яна ушбу масалаларни зудлик билан ҳал қилишга таъсир этишни сўраймиз», — деган йиғилишда иштирок этган Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева.

Изоҳ
Асосий янгиликлар