Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бред Питт камдан-кам ҳолларда энг кўп маош олувчи актёрлар рейтингига киришига қарамай, Голливудда унга талаб юқори. Шунингдек, кўплаб машҳурлар ҳам у билан бирга ишлашни орзу қилади. Маълум бўлишича, Анжелина Жолининг собиқ турмуш ўртоғи потенциал равишда ўзи иштирок этаётган фильмда рол ўйнаши мумкин бўлган актёрлар таркибига жуда талабчан, деб ёзади Grazia.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Бу ҳақда Бреднинг ҳамкасби Аарон Тэйлор-Жонсон маълум қилди. Яқинда улар «Ўқдан тез» фильмида бирга иштирок этди. Variety нашрига берган интервьюсида Тэйлор-Жонсон Питт билан бирга суратга тушиш унга жуда ёққанини айтган.

«У шунчаки бу дунёга ёруғлик ва қувонч келтирмоқчи. Шунингдек, вақтини яхши ўтказишни хоҳлайдиган одамлар билан бирга бўлишини истайди», — деди Аарон. Тэйлор-Жонсоннинг сўзларига кўра, актёр кўпчилик билан ишлашга муваффақ бўлган, шунинг учун уларни ўзи учун қайд этишни бошлаган. «Бироз вақт ўтгач, бошқа ҳеч қачон биргаликда ишламайдиган одамларнинг исмлари ёдингга тушади», — дейди актёр.

Аароннинг сўзларига кўра, Бреднинг рўйхати ҳам худди шундай. Хўш, унга кимлар киради? Тахмин қилиш мумкинки, у Анжелина Жолининг собиқ эри — Харрисон Форд билан ҳеч қачон суратга тушмайди. Улар «Иблиснинг мулки» фильмида бирга рол ўйнаган ва доимий равишда суратга олиш майдончасида жанжаллашган. Том Круз ҳам Бред Питт билан «Вампир билан интервью» фильмида суратга тушаётганида кўплаб низоларга дуч келди. Қолваэрса, энди собиқ рафиқаси Анжелина Жоли билан ҳам фильмларда рол ижро этмаса керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар