Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент аэропортида «Такси хизматини ташкил этиш» аукциони бўйича ғолиб аниқланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Фото: Uzbekistan Airports

Қайд этилишича, 2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритиб келаётган «Бобур Диёр» компанияси пойтахт аэропортида такси хизматларини кўрсатиш бўйича электрон аукцион ғолиби бўлган. Компания автопаркида фақат бензинда ишлайдиган маҳаллий ва хорижий 100 дан ортиқ автомобиллар мавжуд. Бу буюртмачининг (Uzbekistan Airports АЖ) аукцион доирасидаги асосий талабларидан бири бўлган.

Жорий қилинаётган тартибга кўра, учиб келган йўловчилар залда жойлашган такси хизмати олдига келишади ва манзилни айтиб, тўловни нақд ёки карта орқали амалга оширади. Такси хизмати диспетчери йўловчининг манзили ва «тўлов амалга оширилди» деган белги кўрсатилган квитанция беради.

Йўловчи терминалдан чиқиб, қатордаги биринчи машинага ўтиради ва ҳайдовчига чекни беради. Шунингдек, йўловчи терминал ичидаги пештахтани четлаб ўтиб, такси хизматидан ҳайдовчига тўғридан-тўғри пул тўлаш орқали фойдаланиши ҳам мумкин.

Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ташувчи транспорт хизматларининг тўлиқ спектрини кўрсатиш бўйича 5 йиллик тажрибага эга:

  • аэропортлар ва вокзалларда кутиб олиш/кузатиш;
  • тез етказиб бериш;
  • VIP такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиш.
Аэропорт йўловчиларини ташиш тарифлари, шунингдек, келиш залида ўрнатиладиган такси тўхташ жойи дизайнини транспорт компанияси Uzbekistan Airports билан келишиб олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар