Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қримдаги Новофедоровка қишлоғида бир нечта портлашлар рўй берди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, воқеа яқин атрофда жойлашган Саки ҳарбий аэродроми ҳудудида содир бўлган. Ҳарбий департаментнинг таъкидлашича, авиабазада бир нечта авиация ўқлари портлаган. Бу ҳақда «Lenta.ru» нашри хабар бермоқда.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, портлаш оқибатида ҳозирча жабрланганлар аниқланмаган. Аэропортдаги авиация техникасига ҳам зарар етмаган. Ёнғинни ўчириш ва портлаш сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Аэродромдаги ўқ-дорилар сақланадиган жойга ёнғин таъсири кузатилмаган.

Воқеа жойида ёнғин чиққан. Фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Саки шаҳридан Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудгача бўлган энг қисқа тўғри чизиқли масофа 200 километрдан ошади.

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов воқеа жойига етиб борган. Унинг қайд этишича, атроф беш километрлик ҳарбийлар ҳудуди билан ўраб олинган ҳолда ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.

Воқеа жойида тез ёрдам бригадалари ва тиббий авиация ишламоқда, уларнинг сони етарли. Қурбонлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Тинч аҳоли орасида ҳали ҳеч ким тиббий муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган, — дейди Қрим раҳбари Сергей Аксенов.
Портлашлардан кейин россиялик сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли Новофедоровкани оммавий равишда тарк эта бошлади, деб хабар берди Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР).

Маълум бўлишича, портлаш курорт ҳудудидан анча узоқда содир бўлган. Туристлар жабрланмаган. Шу билан бирга, ташкилот ушбу маълумотларни бирламчи деб атади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати