Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12195.1
    • RUB 126.67
    • EUR 12921.93
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    «Толибон» яна Ўзбекистон ва Тожикистондан ўғирлаб кетилган вертолётларни қайтаришни сўради

    08.08.2022, 15:07 32365

    Афғонистонда ҳокимият тепасида бўлган «Толибон» ҳаракати яна бир марта Тожикистон ва Ўзбекистонга мурожаат қилиб, ўтган йил августида мамлакатдан қочган афғон Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўғирлаб кетилган вертолётларни қайтаришни сўради. Бу ҳақда толиблар Мудофаа вазирлиги вакили Иноятулла Хоразамий айтиб ўтди, деб хабар беради TOLOnews.

    Архив

    Архив
    Фото: TOLOnews

    «Вертолётлар афғон халқи мулкидир. Улар Афғонистоннинг жорий ҳокимиятига, мудофаа вазирлигига қайтарилиши керак», — деди у.

    Шу билан бирга, афғонистонлик баъзи таҳлилчилар фикрича, толиблар ҳокимияти халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагунига қадар, вертолётларни қайтариб олиш имконсиз бўлади.

    «Мамлакатдан ўғирлаб кетилган вертолётларга келсак, бир қатор масалалар бор. Аввало, бу вертолётлар билан боғлиқ ҳужжатлар Афғонистонга алоқадорлигига ишончим комил эмас. Иккинчи масала — бирорта ҳам мамлакат тан олмаган толиблар ҳокимияти муаммосидир», — деди Афғонистоннинг Тожикистондаги собиқ дипломати Фаҳим Коҳдамоний.

    Ўтган йил августида, «Толибон» Афғонистон шаҳарларини босиб олаётган пайтда, ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари қарийб 50 та вертолёт ва самолётларда Ўзбекистонга учиб келган эди. Бундан ташқари, ҲҲК авиатехникасининг бир қисми Тожикистон ҳудудига ҳам ўғирлаб кетилган.

    АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили, армия майори Роб Лодевик маълум қилишича, ўтган йилнинг 21 августи ҳолатига Ўзбекистонда 46 та, Тожикистонда эса 18 та авиатехника бўлган.

    Апрель охирида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан мамлакат чегарасини бузиб ўтган ҳарбий учоқларни АҚШ мулки бўлгани сабабли уларга қайтаришни режалаштирмаётганини айтганди.

    Иргашевнинг айтишича, авиатехникалар АҚШ ҳукумати пулига сотиб олинган ва вақтинчалик Афғонистон ҳарбий кучларига топширилган. Собиқ ҳукумат бу учоқларга бир доллар ҳам сарфламаган.

    Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган.

    Октябрь охирида Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори (SIGAR) ҳисоботида толиблар томонидан ағдарилган ҳукуматнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолётларнинг чорак қисми Ўзбекистон ва Тожикистонда экани маълум қилинганди. «Толибон» Афғонистонни эгаллагунга қадар мамлакат ҳарбий авиациясида 160 та самолёт бўлган.

    «Толибон» мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон вертолётларини қайтаришга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, авиация техникалари мамлакат бойлиги ҳисобланади ва у қайтарилиши керак. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Тожикистон толиблар сабрини синамаслигини ва кескин чоралар қўллашга мажбур қилмаслигини таъкидлаганди. «Тожикистон ва Ўзбекистон ҳал қилгани яхши, акс ҳолда толиблар кутишдан чарчади», — деганди Мулла Ёқуб.

    Шундан сўнг, «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон кўмагига муҳтож бўлмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини яратиш ниятида
    • «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Брюс Уиллиснинг рафиқаси актёрнинг аҳволи оғирлашаётгани ҳақида сўзлаб берди 

    Бугун, 19:43

    Chery бренди MotorFestUz 2023 га ҳомийлик қилди!

    Бугун, 19:30
    Reklama

    Тожикистонда ҳам ун нархи қимматлашди. Маҳсулот танқислиги кузатиладими?

    Бугун, 19:37

    Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди 

    Бугун, 19:21

    Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради

    Бугун, 19:10

    “Афсус, Владимир” — Клинтон НАТОнинг кенгайишида Путинни айблади

    Бугун, 18:55

    Payme онлайн тоъловлар хавфсизлигини қандай таъминлайди?

    Бугун, 18:00
    Reklama

    “Улар қирғиз ва ўзбеклар ўртасида нифоқ солишни кўзлаган” — Садир Жапаров

    Бугун, 18:45

    Озарбайжон чегарачилари Арманистонга қочишга уринган миллиардерни қўлга олди (видео)

    Бугун, 18:25

    Африка Кубоги—2025 қаерда ўтказилиши маълум бўлди

    Бугун, 18:17

    Голливуд актёри Жорж Клуни Италиядаги ҳашаматли вилласини 100 млн доллар эвазига сотувга қўйди

    Бугун, 18:10

    Самарқандда пул эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган яна бир киши ушланди

    Бугун, 17:44

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    22:00 / 26.09.2023

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

     Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    23:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023

    Россия Европада янги иттифоқдошига эга бўлиши мумкин — Bloomberg

    18:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?