Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америка Вакиллар палатаси вакили Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи фонида юқори мансабли Хитой ҳарбийлари АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Миллининг «кўп сонли» қўнғироқларига жавоб бермаган. Бу ҳақда Politico ўз манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади Meduza.

Ллойд Остин

Ллойд Остин
Фото: Getty Images

Мақолада бу Пелосининг оролга ташрифидан аввал, ташрифи мобайнида ёки ундан кейин юз берганига аниқлик киритилмаган. Ташрифдан кейин Хитой Тайван яқинида катта кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади.

5 август куни Хитой АҚШ билан хавфсизлик, жиноятчиликка қарши кураш ва иқлим ўзгариши каби қатор масалалар бўйича мулоқотларни тўхтатиши ёки «музлатиб қўйиши» ҳақида огоҳлантирганди. Politico ёзишича, бу икки мамлакат ҳарбий раҳбарлари ўртасидаги музокараларга тааллуқли бўлмаслиги керак.

Пелосининг Хитой ўз ҳудуди деб ҳисобловчи Тайванга ташрифи АҚШ ва ХХР ўртасидаги муносабатларда кескинликни келтириб чиқарди. Хитой раҳбарияти Вашингтондан «ўт билан ўйнашмаслик»ни ва ташрифни бекор қилишни талаб этди; хитойлик пропагандачилардан бири унинг самолёти уриб туширилиши мумкинлигини маълум қилди. Америка делегацияси рейсини онлайн режимда қарийб 3 миллион киши кузатди.

Аввалроқ Хитой ҳукумати АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи туфайли унга ва унинг энг яқин қариндошларига қарши санкциялар киритишга қарор қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)