ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобулдаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги гуруҳ баёнотига таяниб.
Шифохона расмийлари ва гувоҳларнинг айтишича, Афғонистон пойтахти ғарбида 6 август куни портлаш рўй берган. Кобулдаги гавжум савдо кўчасида содир бўлган портлашда камида саккиз киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган.
Аввалроқ Афғонистонда ИШИД террорчилари сони уч баравар ошгани маълум қилинганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)