Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарёдаги боғчада тарбияланувчининг опаси устига шиша синиқлари тушиши оқибатида вафот этганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хабар қилинишича, Шаҳрисабз шаҳри  «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2014 йилда туғилган, вояга етмаган С.Х. бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш бўйича судга оид тиббий экспертиза ҳамда мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун, 28 июль куни мактабгача таълим ташкилотида мазкур муассасага қатнамайдиган, 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳ тарбиячиси С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра, қонунга зид равишда С.Х.ни синглиси билан боғчада қолишига рухсат берган.

Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиққан. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда синглиси ташқаридан ҳожатхона эшигини очиб-ёпиб ўйнаган. Шунда ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган.

Воқеа жойида ташкилот ҳамшираси томонидан тезда биринчи ёрдам кўрсатилган. Бироқ С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб кўп қон йўқотиш оқибатида қиз вафот этган.

Аввалроқ Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган 5 ёшли бола вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар