Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро шаҳридаги «Абдурауф Фитрат» маҳалласининг Абдулла Тўқай кўчасида яшовчи фуқаролар ҳудудда жойлашган 30-сонли боғчанинг канализация қувурларидаги носозлик сабаб ундан қайтиб чиқаётган сув ҳамда бадбўй ҳиддан нафақат аҳоли, болалар ҳам азият чекаётганини маълум қилди. «Дарё» мухбири воқеа жойида бўлди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Боғча мудираси Маҳлиё Файзуллаеванинг билдиришича, мазкур боғча икки йил илгари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Икки ойдан буён аҳвол шу. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар ‘Сувоқова’ ташкилотига хат билан чиқиб, билдирганмиз. Аммо фойдаси бўлмади», — дейди Маҳлиё Файзуллаева.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Айтилишича, канализация қувурлари ўз вақтида тозаланишига қарамай, чиқинди сувларнинг ер устига сизиб чиқиши тўхтамаган. Яроқсиз қувурлар орқали канализациясидан бадбўй ҳид таралмоқда. Бу эса шу атрофда яшовчи фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аниқланишича, мактабгача таълим ташкилотининг канализациясидаги муаммодан юқори ташкилотлар хабар топган. Масъулларнинг айтишича, мазкур муаммони бартараф этиш учун Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлимидан катта миқдордаги маблағ ҳам ажратилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари билан боғланишга уринган. Бироқ, самарасиз бўлган. Мактабгача таълим бошқармасининг қурилиш бўлими масъули Шоназар Жалилов эса «Бу муаммоларни ҳал этиш учун бизда пул йўқ. Буни шаҳар ҳокимлиги ҳамда молия бўлими ҳал қилади. Лозим бўлса, масалани шаҳар ҳокимига айтинг», деган.

«Бу қоғозбозлик билан ҳал этилиши кутиб туриладиган иш эмас. Жойида бартараф этиш мумкин ва жилла қурса, узоғи билан икки соатда ечими ҳал этиладиган масала-ку», — дейди бу ҳақда фикр билдирган Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шундан сўнг ҳолат жойига техникалар жалб этилган. Икки ойдан буён боғча болалари ва аҳолини ноқулай аҳволга солиб келаётган ҳолат 40 дақиқада бартараф этилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Муаммо юқори ташкилотлар эътиборсизлигида эмас, балки ички ҳолатда юзага келгани аниқланди. Канализация қувурларига боғча ходимларининг эҳтиётсизлиги оқибатида целлофан пакет тиқилиб қолган. Оқибатда чиқинди сувлар кетмай қолган», — дейди вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.

Шаҳар ҳокимининг қўшимча қилишича, боғча қайта қурилган пайтда қурувчи томонидан қувурлар ҳам нотўғри ўрнатилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Бундан икки йил олдин мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриб, фойдаланишга топширган қурувчи ташкилот томонидан ерости канализация қувурларини ўрнатишда қўпол технологик хатоларга йўл қўйгани аниқланди. Ишни тез ва сифатсиз бажариб топшириш, шунингдек, ерости қувурлари атрофининг мустаҳкамлигини таъминламай туриб, бетонлаб ташланиши оқибатида бугунги муаммолар келиб чиққан. Сифатли канализация қувур ва ўралари бунчалик тез фурсатда тўлиб, ер устига кўтарилмайди. Энди эса ер ости қувурлари тўлиқ қайта қуриб, ўрнатилади. Ва бу масала тез фурсатда тўлиқ ўз ечимини топади», — деди Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар