Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 74 ёшли аёлга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.

Фото: Самарқанд вилояти адлия бошқармаси

Маълум қилинишича, жомбойлик Офтоб ая Ортиқова 74 йилини шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш орзусида ўтказди. Эшигини тақиллатиб борган масъуллар эса ишни пайсалга солишган. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаган, ҳуқуқий саводхонлиги бўлмаган оддий бир аёл шу аснода 70 йилдан ошиқ вақтни кутиш билан ўтказди.

Бунинг оқибатида фуқаро на паспорт ололди, на пенсияга чиқолди. Жомбой туман адлия бўлимининг ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилгач, масала қисқа фурсатда ижобий ҳал бўлди. ФҲДЁ бўлими мудираси Г.Баҳриддинова бошчилигида 1948 йилда туғилган Офтоб ая Ортиқованинг туғилгани муддатини ўтказиб қайд қилиниб, гувоҳнома расмийлаштирилиб берилди.

Фуқаро энди ушбу гувоҳнома асосида шахсини тасдиқловчи паспорт олиб, пенсияга чиқишни режалаштирган.

Таҳлилларга кўра, ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойида 2311 та туғилиш қайд қилинган бўлиб, шундан 40 таси муддатини ўтказиб қайд қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар