Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аёллар ҳеч нарса қилмасдан озишнинг осон ва тез усулларини яхши кўради. Шунинг учун одамлар орасида кенг тарқалган халқ рецептларига қатъий амал қилади. The Voice Mag нашри 5 та энг машҳур, аммо, афсуски, ортиқча вазн йўқотиш учун фойдасиз бўлган усуллар билан таништирди.

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Вазн йўқотиш ҳақида гап кетганда, тўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар ўрнига кўпинча муқобил усуллар танланади. Улар ҳеч қандай сеҳрли таъсирга эга эмас, шунингдек, баъзан улар организмга зарар ҳам етказади.

Вазн йўқотадиган белбоғлар

Рекламада бундай белбоғлар нафақат вазн йўқотишга ёрдам беради, балки селлюлитдан халос қилади, шунингдек, организмдан токсинларни чиқариб ташлайди, дея ишонтирилади. Дарҳақиқат, улар терлашга ҳисса қўшади, аммо организмдаги ёғлар тер орқали чиқиб кетмайди. Ҳаддан ташқари намликни йўқотиш фонида тана ҳарорати кўтарилади, шунинг учун жисмоний фаолиятсиз бошқа бирор ўзгариш юз бермайди.

Миостимуляторлар

Вазн йўқотишда ушбу гаджетлар умуман фойдасиз. Масалан, тез юрганда одатда соатига тахминан 200-300 ккал, мушак стимулятори эса юқори интенсивликда бир вақтнинг ўзида атиги 70-80 ккал йўқотиши мумкин. Шунинг учун миостимуляция сеансини мунтазам юриш билан алмаштириш анча фойдали ва арзонроққа тушади.

Озиқ-овқат плёнкаси 

Интернетда оддий ёпишқоқ плёнкаларнинг мўъжизавий таъсири ҳақида кўп гапирилади. Кўпчилик ҳатто бошдан оёқ ўралиб, югуради ёки спорт залига боради, шунда вазн йўқотиш жараёни тезроқ ва жадалроқ давом этади, деб ўйлашади. Аслида, бундай ўрамлар нафақат ортиқча вазнга қарши курашиш учун фойдасиз, балки зарарли ҳам бўлиши мумкин.

Гап шундаки, плёнка билан ўраш туфайли йўқотиладиган суюқлик организмга керак. Бундай вазн йўқотишнинг оқибатлари жуда ачинарли: мушаклар тезроқ кислоталанади ва ёмон ишлай бошлайди. Оддий сўз билан айтганда, организмнинг сувсизланиши туфайли юрак зўриқади ва зарарли моддаларни ҳужайралардан олиб ташлаш қийинлашади. Айтиш керакки, терлаш жараёнининг ёғ эритиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Тренажёрлар ва вибромассаж қурилмалари

Ушбу қурилмалар баъзи махсус тўлқинлар туфайли ёғни эритишга ёрдам беришига ишонмаслик лозим. Мутахассис ва олимлар вазн йўқотиш ва бундай қурилмалардан фойдаланиш ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топа олмади.

Оздирувчи чой ва қаҳва

Бундай ёрдамчилар бир неча турга бўлинади: ичак тозаловчи ёки иштаҳани бўғувчи каби. Рекламада ҳамма нарса жуда ишончли кўринади, лекин аслида улар нафақат фойда келтирмайди, балки организмнинг сувсизланишига ва у билан боғлиқ бир қатор муаммоларга ҳам олиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар