Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида реализация қилиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага киритиш бўйича 82 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, натижасига кўра 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ишлар қўзғатилган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар томонидан муомалага киритилиши мўлжалланган 4,4 миллиард сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланиб, 272 миллион сўмлик ушбу турдаги препаратларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.

Бу борада департамент органлари томонидан профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди