Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» манбаларига Тошкент вилоятида ўғил ўз онасини ўлдиргани ҳақида маълумот келиб тушди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бош прокуратура мазкур хабарни тасдиқлади. Аниқланишича, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.

Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)