Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
2022 йилнинг 2 август куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт учун масъул вазирликлар раҳбарлари даражасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Озарбайжон–Туркия мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
Президент матбуот котибининг айтишича, Шавкат Мирзиёев мазкур учрашувда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилади.
Изоҳ (0)