«Дарё» манбаларига Тошкент вилоятида ўғил ўз онасини ўлдиргани ҳақида маълумот келиб тушди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилинди.
Бош прокуратура мазкур хабарни тасдиқлади. Аниқланишича, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.
Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.
Изоҳ (0)