Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқда нуфузли шиа имоми Муктада ас-Садрнинг мамлакат янги бош вазири тайинланишига қарши намойишлар уюштираётган тарафдорлари парламент биносини назорат остида ушлаб туришда давом этмоқда, улар ўтирган ҳолда иш ташлаш ўтказди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Associated Press хабарига кўра, 31 июль, якшанба кунги иш ташлаш «сиёсий норозиликдан кўра кўпроқ тантанани эслатган» — намойишчилар парламент биноси ичкарисида рақсга тушган, ибодат қилган ва шиорларни баралла айтган. Уларнинг баъзилари ерга кўрпа-тўшак ёзиб ухлаган.

Намойишчилар 30 июль, шанба куни бир ҳафта ичида иккинчи марта парламент биносига бостириб кирди. Бино Бағдоднинг Яшил зона деб аталувчи ҳудудида Ироқнинг бошқа давлат муассасалари ва бир қатор хорижий элчихоналар билан ёнма-ён жойлашган.

Бағдоддаги акциялар 27 июль, чоршанба куни бошланган, ўшанда бир неча юзлаб намойишчилар парламент биносига бостириб кирган, амалдаги бош вазир Мустафо ал-Козимийнинг зудлик билан тарқалиш даъватларига қулоқ солмаган эди.

Ироқда айни пайтда ўтган йил октябридан буён (ўшанда сайловлар ўтказилган) энг катта кўламли акциялар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар бош вазир лавозимига Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи шиалар партиялари раҳбарлик қилувчи «Координация тузилмаси» блокидан Муҳаммад ас-Суданий номзоди илгари сурилишига қарши чиқмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ироқда давом этаётган норозиликларни «хавотир билан» кузатмоқда ва барча томонларни вазиятни зудлик билан юмшатиш, зўравонликларнинг давом этишига йўл қўймаслик, тинч намойишчилар ва давлат муассасаларининг ҳимоясини таъминлашга чақирмоқда.

Норозиликлар чоғида 120 дан ортиқ киши яралангани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди