«Ливерпуль» Англия Суперкубогида «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Бу Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп ўртасидаги 25-тўқнашув бўлди. Уларнинг 11 тасида немис мутахассисининг қўли баланд келган, тўққизта ўйинда испаниялик мураббий ғалаба қозонган. Шунингдек, бешта ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 46:45 — Гвардиола фойдасига.
Қайд этиш керак, ҳеч қайси мураббий Гвардиолани Клоппдан кўп мағлуб этолмаган. Ўз навбатида Юрген фаолияти давомида Пепдан ўзга ҳеч кимга тўққиз марта мағлуб бўлмаган.
Клопп фаолиятидаги 12-совринига эга чиқди, уларнинг еттитаси «Ливерпуль» билан бирга қўлга киритилган.
Мавзуга доир: «Ливерпуль» Англия Суперкубогида ғалаба қозониш бўйича «Арсенал»га етиб олди, фақат бир жамоа ундан олдинда
Изоҳ (0)