Ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини «Боруссия Д» сафида давом эттириши мумкин.
Дортмундликлар эркин агентга айланган 35 ёшли ҳужумчини жамоага таклиф қилиш истагида.
Немис клуби Себастьян Аллер билан боғлиқ вазият туфайли уругвайлик ҳужумчига таклиф билдирмоқчи. Рекорд пулга сотиб олинган Аллерда саратон аниқланганди.
«Боруссия Д» раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда, Суарес улардан бири.
Аввалроқ, Суаресга «Милан» ва «Монса» клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Суарес мавсум сўнгида эркин агент сифатида «Атлетико»ни тарк этди.
Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 45 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)