Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен россиялик Ян Непомняшийга қарши шахмат тожи учун кечадиган ўйиндан бош тортди.
Аввалроқ Непомняший Мадриддаги номзодлар турнирида ғолиб чиққан ва жаҳон чемпионлиги учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Карлсен агар француз Алиризо Фиружа номзодлар мусобақасида ғолиб чиқмаса, чемпионлик унвонини ҳимоя қилишган бош тортиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
Аммо шахматчи Янга қарши ўйнамаслиги сабабини қуйидагича изоҳлади: «Жамоадагилар, FIDE ва Ян билан суҳбатлашдим. Сабаб оддий, яна битта ўйин ўйнашга мотивациям йўқ. Бундан кўп нарса олмайман. Ўйин жуда қизиқарли ўтиши кутилса-да, бу менга ёқмаяпти. Шунчаки иштиёқ йўқ».
Энди регламентга кўра, Непомняший Мадридда иккинчи ўриндаги шахматчи билан ўйнаши керак. Шу тариқа хитойлик Дин Лижен Яннинг рақибига айланди.
Изоҳ (0)