«Ювентус» собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини «Рома»да давом эттиради.
28 ёшли футболчи римликларнинг таклифини қабул қилган. Дибала «Рома» билан 3 йиллик шартнома ва йилига 6 миллион евро маош борасида келишиб олган.
Паулога «Рома»нинг янги лойиҳасида асосий футболчилардан бири бўлиши ваъда қилинди, дея ёзади Жанлука ди Марсио.
Аргентиналик футболчи жамоа йиғин ўтказаётган Португалияга учиб кетган. У ерда Дибала тиббий кўрикдан ўтади.
Аввалроқ Паулога «Рома»дан ташқари «Наполи» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 2015 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келган Пауло 2021/22 йилги мавсумда 15 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Мавсум сўнгида туринликлар билан шартномаси якунига етган Дибала эркин агентга айланди.
Изоҳ (0)