Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Индиана штати Гринвуд шаҳридаги Greenwood Park савдо марказида содир бўлган отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BNO News телеканали полицияга таяниб, хабар берди.

Фото: The Indianapolis Star

Фото: The Indianapolis Star
Гринвуд полицияси бошлиғи Жим Айсоннинг айтишича, отишма 17 июль куни соат 18:05 да (Тошкент вақти билан 18 июль 03:05) савдо марказининг овқатланиш кортида юз берган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи эркак милтиқдан ўқ узган. Гувоҳлар камида 30 та ўқ овозини эшитган.

Отишмада ҳужумчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган, унинг шахси ошкор этилмаган. У қуролланган фуқаро томонидан отиб ташланган. Яна икки киши ўқдан жароҳат олиб, шифохонага етказилган.

Полиция савдо марказидаги ҳожатхоналардан бирида шубҳали рюкзак топди, сапёрлар уни текширмоқда.

4 июль куни Иллинойс штатидаги Хайленд-Парк шаҳрида АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган парадда оммавий отишма содир бўлган эди. Ҳужумчи бинолардан бирининг томида туриб ўт очган. Олти киши ҳалок бўлган.

Полиция гумонланувчини Чикаго шимолидаги Лейк Форест шаҳрида қўлга олди. Бу 22 ёшли Роберт Кримо III бўлиб чиқди. У еттита пункт бўйича қотилликда айбланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова