Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон—Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор.
«Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)