Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» бош мураббийи Хави Эронга ташриф буюргани учун АҚШга қўйилмади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Каталонияликлар яқин орада мавсумолди турне учун АҚШга учиб кетади, бироқ бош мураббий жамоа билан бирга бўлмайди.

Дастлаб, «Барселона» паспортидаги муаммо сабаб Хави уча олмаганини хабар қилганди.

Mundo Deportivoнинг маълум қилишича, Хави Эронга ташрифи туфайли АҚШга киришга рухсат берилмаган. Испаниялик мутахассис футболчилик пайтида Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида тўп сурган вақтида уч марта мамлакатга ташриф буюрган.

Хави АҚШга кириш учун махсус рухсат олиши кутилганди, аммо сўнгги дақиқаларда унга рад жавоби берилди. «Барселона» ушбу муаммони ҳал қилиши учун душанбагача кутиши лозим бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)