Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эл ардоғидаги актриса Дилноза Кубаева «Миллий» телеканалининг «М-Коктейл» кўрсатувига берган интервьюсида актрисаликдан кетиб хонандалик қилаётгани ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди. Бундан ташқари, у «Осмондаги болалар-3» кинофильмида суратга тушишини ва қайси хонандаларнинг мусиқаларини яхши кўриб тинглашини айтди.

Дилноза Кубаева актрисаликни тарк этиб, хонандаликда ижод қилмоқдами?

«Кўпчилик ўйлабди, бўлди, Дилноза актрисалик фаолиятини тўхтатиб, хонандаликка ўтиб кетди, деб. Лекин ундай эмас. Роллар ижро этяпман, янги спектаклдаги ролларимни ҳам яхши меҳнат қилиб, ўйнаяпман. Қобилиятимни юзага чиқаришга янада ҳаракат қиляпман. Яқинда янги ‘Осмондаги болалар-3’ кинофильмида суратга тушиш таклифини олдим. Насиб этса, шу кинода ҳам рол ўйнайман. Ижодкор ижод қилиши керак экан. Ижодкор ижод билан банд бўлмаса, уни кераксиз ўй-хаёллар эгаллаб оларкан. Шунинг учун мен ўзимни кўпинча одамлардан четга тортаман, ҳар хил давраларга боришдан тийиламан. Тор доирада юришга ҳаракат қиламан», — дейди актриса.

Актриса қайси хонандаларнинг мусиқаларини яхши кўриб тинглашини айтди

«Мен Нилуфар Усмонованинг ‘Энди сенга хатлар ёзмайман’ ва Гулсанам Мамазоитованинг ‘Тун менга беради азоб’ номли тароналарини эшитаман. Турк эстрадасидан ҳам эшитаман, айниқса, охирги пайтда замонавий қўшиқларни эшитяпман. Чунки устоз Султонали Раҳматов менга замонавий мусиқаларни кўпроқ эшитишни тавсия қилди», — дейди Дилноза Кубаева.

Мавзуга доир:

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди