• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шахсий тажрибаси билан 40 ёшдан кейин карьераси энди бошланишини исботлаган машҳур аёллар (фото)

    Кино оламда ўз ўрнини сақлаб қолиш ва томошабинлар меҳрини қозониш жуда мураккаб иш. Баъзи актрисалар бир неча йилдан сўнг унутилади, баъзилари эса йиллар ўтгани сайин карьерасида муваффаққиятга эришади. «AdMe» нашри 40 ёшдан кейин карьера қилиш мумкинлигини шахсий ҳаётида исботлаган машҳурлар рўйхатини эълон қилди.

    Фото: «Yandex.ru»

    Фото: «Yandex.ru»

    Рене Зеллвегер

    Рене Зеллвегер комедияда ҳам, драма йўналишида ижод қилган маҳоратли актриса. Актрисанинг машҳурлик чўққиси 2000 йилнинг бошига тўғри келган. У «Бриджит Жонснинг кундалиги», «Чикаго», «Совуқ тоғ» фильмларида рол ўйнаган. Зеллвегер ижросидаги фильмлар кўпайиб кетди, шунинг учун унинг роллари мухлислар томонидан кўп эсланмайдиган бўлди.

    Актриса 40 ёшга яқинлашганида фильмларда рол ўйнашни бутунлай тўхтатди. У орадан 6 йил ўтиб ижодга қайтди. Зеллвегер 2015 йилдан бери 5 та фильм ва 2 та мини-сериалда рол ижро этди.  Кўплаб роллар ижрочиси 2019 йилда «Жуди» автобиографик драмасидаги роли учун «Оскар» мукофотини олди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Роуз Бирн

    Роуз Бирн 40 ёшда ва унинг карьераси юксалишда давом этмоқда. Актриса ижодининг бошида драматик ролларга интилган, бироқ 2010 йилда у комедия жанридаги фильмда рол ижро этди. Бу эса унинг карьерасида яна бир поғона кўтарилишга имкон бўлди. «Мен жиддий актриса бўлишни орзу қилардим, лекин вақт ўтиши билан комедик актриса бўлишим яхшироқ эканини англадим» —, дейди актриса.

    Актриса яқинда суратга олинган «Ҳаёт ритмида» сериалида қийноқларга учраган уй бекаси ролини ижро этди. Ҳозир у бир нечта лойиҳаларга продюсерлик қилмоқда ва уни суратга олиш учун тайёрланмоқда.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Пенелопа Крус

    Пенелопа Крус кино оламида 30 йилдан ортиқроқ муддатда фаолият юритиб келади ва бу вақт оралиғида кўплаб бош ролларни ижро этган. Актриса комедия ва вестерндан тортиб триллер, оғир драма йўналишидаги турли фильмларда иштирок этган.

    У охирги йилларда йирик лойиҳаларда кам иштирок этди, сабаби актриса шахсий масалаларга эътибор қаратган. Пенелопа Крус 2021 йилда кўплаб ижобий шарҳларни олди ва «Параллел оналар» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жессика Честейн 

    Жессика Честейн кинодаги фаолиятини 31 ёшида, «Жолин» мустақил драмасидаги ролидан бошлаган. Бу кинофильмдан кейин актриса 4-5 та фильмда фаол иштирок этди. Унинг ижросидаги фильмлар турли рейтингларда иштирок этади. Жессика «Она», «Interstellar», «Қизил чўққи» каби фильмларда суратга тушган.

    «Тамми Фейнинг кўзлари» фильмида бош ролни ижро этган Честейн 45 ёшида «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Шундан кейин актриса ижодга янада кўпроқ эътибор қаратди ва 4 та лойиҳада иштирок этди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Лора Дерн

    Ёшлигида Лора Дерн Дэвид Линчнинг «Кўк бахмал» ва «Юракдаги ёввойи» фильмларининг тимсолига айланди. Актриса орадан вақт ўтиб «Юра оламига саёҳат» ва «Октябрь осмони» каби машҳур кинокартиналарда рол ижро этди. Бироқ 2000 йилнинг бошида Лора Дерн йирик лойиҳаларда суратга тушишни тўхтатди.

    У 2014 йилда, «Ёввойи» драмасидаги роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритганидан кейин ижодга қайтди. Шундан кейин актриса бир қанча лойиҳаларда иштирок этди ва 2020 йилда «Никоҳ ҳикояси» фильми учун кинокартинанинг бош мукофотини қўлга киритди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Женнифер Лопес 

    Женнифер Лопес ўз авлодининг энг муваффақиятли хонандаларидан бири. У мухлислари томонидан изланувчан актриса ва истеъдодли, ишбилармон аёл деб эътироф этилган. Бироқ у муваффаққиятини сақлаб қололмади. Кино оламдаги муваффаққиятнинг пасайиши мусиқадаги ижодга ҳам таъсир қилди. Актриса иштирокидаги «Жили» фильми танқид қилинганидан сўнг, актриса жуда хафа бўлгани ҳақида гапирган. «Мен  ҳурматимни йўқотдим, касб танлашимга шубҳа қилдим. Чунки ҳамма нарсада муваффаққиятсизликка учрадим» —, дейди у.

    Женнифер Лопес охириги йилларда карьерасини янги босқичга олиб чиқди ва 2022 йилда намойиш этилган «Менга турмушга чиқ» кинофильмида рол ижро этди. Актриса яна 4 та йирик лойиҳада иштирок этишини, бу лойиҳаларда бош қаҳрамон ролини ўйнашини ва продюсер бўлишини маълум қилди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мегги Жилленхол 

    Актриса 90 йилларнинг бошида отаси томонидан суратга олинган фильмларда эпизод ролларни ижро этди ва шундан кейин бош ролларни ҳам ўйнади. Кейинчалик у «Донни Дарко» диний драмасида пайдо бўлди, ушбу фильмда унинг акаси Жейк бош қаҳрамон сифатида иштирок этган. Бу фильмдан кейин актриса бошқа фильмларда ҳам рол ижро этди ва уларнинг ҳеч бири муваффаққиятсизликка учрамади.

    Жилленхол ўзини 2021 йилда суратга олинган «Ғалати қиз» психологик драмасида режиссёр сифатида синаб кўрди ва фильмнинг сценарийсини ҳам ўзи ёзди. Сценарий муаллифи сифатида у «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мишел Пфайффер

    Мишел Пфайффер 80-90 йилларнинг энг машҳур актрисаларидан бири ҳисобланади. Актриса карьерасининг дастлабки босқичи унчалик яхши бўлмаганини айтган. «Мен кинони ўргандим, шунинг учун кўпроқ оддий ролларни ўйнадим ва ташқи кўринишимдан фойда кўрдим» —, дейди актриса. Кўникмалар ҳақиқатан ҳам унга ёрдам берди, Пфайффер ўша даврнинг энг машҳур «Чандиқ юз», «Хавфли алоқалар», «Бетмен қайтмоқда» фильмларида рол ижро этди.Актриса болаларини тарбиялашга вақт ажратиш учун тез-тез танаффус қилди. У бир неча йил экранларда кўринмади, ижодга қайтгач эса бир фильмдаги бош ролни олди. Унинг охирги иштирок этган лойиҳаларидан бири «Биринчи хоним» сериали ҳисобланади. Актриса ҳозир бир нечта фильмларда суратга тушишга тайёрланмоқда ва мушук аёл образига қайтиши мумкинлигини айтган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сандра Буллок 

    Сандра Буллок 57 ёшда бўлишига қарамай суратга олиш ишларида фаол иштирок этмоқда. Актриса биринчи ва ҳозирча ягона «Оскар» мукофотини 45 ёшида «Меҳр ҳудуди» фильмидаги роли учун олган. У 2010 йил ва 2014 йилда дунёдаги энг кўп маош олувчи актрисага айланди. Актриса иштирокидаги фильмлар ҳозир ҳам юқори даромад келтиради.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмма Томпсон

    Кўплаб томошабинлар Эмма Томпсонни «Гарри Поттер» ёки янги йил байрамларида намойиш этиладиган «Ҳақиқий севги» кинолфильмлари орқали ёдга олади. Актриса кинокартиналарда бош ролни ижро этмайди, бироқ бу эпизод роллар ҳам мухлисларнинг эътиборини тортади.

    Актриса 60 ёшга тўлганидан кейин 3 та фильм ва 1 та телесериалда суратга тушган. Бу 2021 йилнинг энг машҳур фильмларидан бири «Круэлла» ва «Жонли эфир вақтида» ва «Қўнғироқдаги севги» кинокартиналаридир. У ҳозир 63 ёшда ва келгусида яна ижод қилишини рад этмаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жиллиан Андерсон

    Жиллиан Андерсон рол ўйнаган «Сирли материаллар» сериали катта машҳурликка эришган. Сериалнинг дастлабки 9 фасли 1993 йилдан 2002 йилгача эфирга узатилган. Актриса машҳурликка эришганидан кейин бош ролларни ижро этишни тўхтатди. Актрисанинг яна ижодга қайтишига сабабчи бўлган сериал 2016 йилдан бошлаб қайта суратга олинган ва актриса унда Скаллининг айғоқчисига айланади. Шундан кейин актриса турли ролларда ўзини синаб кўрди. У «Тож», «Биринчи хоним» сериаллардаги ролини маҳорат билан ижро этган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Камерон Диас

    Актриса иштирокидаги «Ниқоб», «Энг яхши дўстимнинг тўйи» каби муваффаққиятли фильмлар 90 йилнинг бошида намойиш этилди. У 26 ёшида кўпчиликнинг севимли фильмига айланган «Мерини деб ҳамма ақлдан озган» кинокартинасида рол ижро этди ва танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлди. Шундан кейин актрисанинг исми 2014 йилгача кино оламда тез-тез янграб турди. Камерон Диас 42 ёшида кинони тарк этганини ҳақида эълон қилди. Бироқ Камерон Диас 8 йиллик танаффусдан сўнг режиссёр Сет Гордон ва Netflix ҳамкорлигида суратга олинаётган «Ишга қайтиш» («Back In Action») комедиясида бош ролни ижро этаётганини маълум қилди. 

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жоди Фостер

    Жоди Фостер ўзининг профессионал фаолиятини 3 ёшида модель сифатида бошлаган. Кейинчалик эса ўсмирларнинг севимли қаҳрамонига айланди. Актриса кино оламидаги илк дебютини 26 ёшида «Айбланувчи» фильмида ижро этди. Бироқ унинг кўплаб мухлислари «Қўзилар сукунати» фильмидаги Кларис Старлинг образи орқали танийди.

    Катта муваффақиятдан сўнг актриса продюсерлик компаниясига асос солди. Унинг карьераси 2000 йилнинг бошида пасая бошлади ва студия ёпилишига тўғри келди. Ўшандан бери Жоди Фостер яна бир нечта эсда қоларли ролларни ўйнади, лекин у режиссёрликка кўпроқ эътибор бера бошлади. Яқинда Фостер «Ҳақиқий детектив» сериалининг 4-мавсумида асосий қаҳрамонни ўйнаши маълум бўлди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • Ота-онаси уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилган машҳурлар (фото)
    • Орзулар амалга ошади: Мухлислари билан турмуш қурган машҳурлар (фото)
    •  Ажойиб суратлар: Анжелина Жоли, Жони Депп, Киану Ривз ва бошқа машҳурлар биринчи ролини ижро этганда қандай кўринишда бўлган?
    • Кейт Уинслет, Эмма Уотсон, Жонни Депп ва мухлисларига яхшилик қилиши билан эътиборга тушган бошқа машҳурлар

    14.07.2022, 18:32   Изоҳ (0)   19242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киноси афсонаси Амитабҳ Баччан икки ва ундан кўп образларни гавдалантирган фильмлар (фото)

    14.07.2022, 15:27

    Instagram: Вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни инкор этган Раъно Шодиева, синглисини узатган Феруза Норматова, «баллон челленж»ни бошлаган Ҳалима Ибрагимова

    13.07.2022, 22:34

    Шаҳар шовқинидан узоқда: Никол Кидман, Жулия Робертс ҳамда чекка ҳудудларда яшашни афзал кўрувчи бошқа юлдузлар (фото)

    13.07.2022, 19:55

    Азамат Аҳроров илк фильмига битта уйнинг пулини сарфлагани ҳамда Сўғдиёна Азимова билан дўстлиги жанжалдан бошлангани ҳақида (видео)

    13.07.2022, 18:18

    Голливуд актёри Пол Радд синфдошлари томонидан масхара қилинган мактаб ўқувчисига Чумоли-одам дубулғасини совға қилди

    13.07.2022, 12:42

    Instagram: Паризодага турмуш ўртоғи машина совға қилди, Зилола Ғуломова съёмкада калтакланди, Юлдуз Усмонова яқинлари билан дийдорлашди

    12.07.2022, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.