Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳовлисида гиёҳванд модда ўстирган шахс аниқланди.
2022 йилнинг 25 июнь куни туман ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Хотинқуми» маҳалла ҳудудида яшовчи Р.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 15 туп каннабис парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)