Наманганда Қурбон ҳайити арафасида бозорларнинг гуруч ва зираворлар расталари харидорлар билан гавжум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Гуруч расталарида «Ўзбегим», лазер ва девзира навларининг бозори чаққон бўлди. Зираворлар расталарида эса зира ва нўхат сотувчиларининг қўли қўлига тегмади.
«Дарё» мухбири Наманган шаҳридаги Дилноза Азизова хонадонида бўлиб, наманганча арафа оши тайёрланиши жараёнини кузатди.
Паловхонтўрага уринишдан аввал мазали жизза тайёрланиб, меҳмонларга тортиқ қилинади.
Таъкидлаш жоизки, Наманганда арафа ошининг безатилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Дилноза ҳам лазер гуручида тайёрланган паловни бедана тухуми, саримсоқ, пўстдумба, булғор қалампири ва ток баргига ўралган қийма — коваток билан безади.
Байрамона безатилган наманганча арафа оши чинни идишларга солиниб, биринчи галда қўни-қўшниларга илинилди. Сўнг товоққа солиниб, оила аъзолари жамулжам бўлган дастурхонга тортилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)