Тери эпидермисининг турли қатламларида жойлашган меланин — пигмент тўпланиши туфайли қораяди. Унинг ортиқча бўлиши терининг турли қисмларида турли шакл ва ўлчамдаги сепкиллар, холлар ва доғлар билан намоён бўлади. Меланин қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик қораяди.
Пигментация пайдо бўлишининг 8 сабаби:
- Ёш. Тўлиқ нормал физиологик жараён. Одатда 45-50 ёшдан кейин содир бўлади. Доғлар нафақат юзда, балки қўллар ва бўйинларда ҳам пайдо бўлади.
- Қуёш нури таъсири. Ультрабинафша нурлар таъсири остида тери ранги учун масъул бўлган меланин ишлаб чиқарилиши бузилади. У терининг тор жойларида тўпланиб, уларга янада қизғиш ранг беради.
- Ирсият. Витамин ва минераллар етишмаслиги. Одатда бу вақтинчалик ҳодиса. Тана керакли моддаларнинг дозасини олиши билан доғлар йўқолади.
- Дори воситаларининг ножўя таъсири. Баъзи антибиотиклар, узоқ вақт давомида қўлланилганда терида меланин балансининг бузилишига олиб келиши мумкин.
- Пилинг. Бу механик шикастланишнинг бир тури. Пилингдан кейин пайдо бўладиган доғлар кўпинча вақт ўтиши билан ўз-ўзидан йўқолади.
- Ички органлар касалликлари. Тери ҳолатига овқат ҳазм қилиш тизими, жигар, эндокрин тизим касалликлари, гинекологик муаммолар таъсир қилади.
- Руҳий-асаб касалликлари. Улар гормонал фоннинг ўзгаришига ва натижада доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
- Ҳомиладорлик. Бунинг сабаби — гормонлар, ички органлардаги ўзгаришлар. Бу даврда пайдо бўлган доғлар одатда туғуруқдан кейин 6-12 ой ичида ўз-ўзидан йўқолади
Пигментациядан бир умрга қутилишнинг универсал усули йўқ. Муолажани танлашдан олдин унинг сабабни аниқлаш лозим. Дерматолог билан маслаҳатлашиш етарли бўлмаслиги мумкин — умумий амалиёт шифокори, гинеколог, гастроэнтеролог ва эндокринолог кўригидан ўтинг.
Агар пигментация косметик характерда бўлса, косметолог, профессионал кундалик парваришлаш маҳсулотлари ва дорихона косметикаси уни кетказишга ёрдам беради.
Генетик омил бўлса, муаммони тубдан ҳал қилиш керак: фақат лазерли муолажа ёрдам беради. Терининг механик шикастланишида кўпинча витаминлар, парҳез ва косметик муолажаларни ўз ичига олган комплекс терапия буюрилади.
Ҳомиладорликдан кейинги пигментация бола туғилгандан кейин ўз-ўзидан йўқолади.
Пигментацияга қарши курашишнинг 4 усули
Витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш. C, E, D витаминлари, шунингдек, минераллар — синк, темир, мис, ёдни ўз ичига олган маҳсулотлардан фойдаланинг. Сизга мос келадиганини фақат шифокор танлаши мумкин.
Тўғри овқатланиш. Витамин етишмаслигини нафақат дори-дармонлар, балки тўғри овқатлар ҳам тўлдиришга ёрдам беради: мевалар (хурмо, анор, олма, банан), сабзавотлар (лавлаги, бақлажон, карам, сабзи, қовоқ) ва дон маҳсулотлари.
Тери парвариши. Намловчи ва лосьонлардан фойдаланинг.
Максимал ҳимояга эга қуёшга қарши крем. Шляпалар ва қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишни унутманг.
Терига зарар бермасликка ёрдам берадиган 6 та қоида
- рационга амал қилишга ҳаракат қилинг.
- кечқурун юз ниқобларидан фойдаланинг.
- ниқобни 15 дақиқадан кўпроқ ушлаб туринг, кейин хона ҳароратида сув билан ювиб ташланг.
- ҳатто терини бодринг бўлаклари билан артиб бўлгандан кейин ҳам, камида бир соат давомида тўғридан-тўғри қуёш нурларидан қочгана маъқул.
- тери проседураларни бажаринг.
- тери реакцияларига эътибор беринг. Муайян маҳсулотга аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
- рационингизда C витаминига бой озиқ-овқатлар етарли эканига ишонч ҳосил қилинг.
- витаминлар ичинг. Курс ва дозани шифокор тайинлайди.
- фақат ёз ойларида эмас, балки бутун йил давомида қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланинг.
- пигментацияга мойил бўлсангиз, мунтазам равишда оқартирувчи компонентлар бўлган маҳсулотлардан фойдаланинг.