Озарбайжон Қорақалпоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда маълум қилди.
Вазирлик хабарида айтилишича, Жейхун Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.
Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олди.
Мавзуга доир:
- Эрон Ўзбекистоннинг тинчликни сақлаш борасидаги ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди
- Владимир Норов Европа комиссияси вице-президентига Қорақалпоғистондаги мавжуд вазият ҳақида маълумот берди
- Туркия Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистондаги тинчликни таъминлаш бўйича ишларини қўллаб-қувватлашини билдирди
Изоҳ (0)