«Новий очаг» нашри уй шароитида лимон кислотасини пазандаликдан ташқари яна қандай мақсадларда ишлатиш мумкинлиги ҳақида синалган тавсияларни айтиб ўтади.
Чойнак тозалашда
Агар чойнакда чўкинди қатлам йиғилиб қолган бўлса (сувни фильтрлашингизга қарамай), уни лимон кислотаси билан тозаланг. Чойнакка тўлдириб сув қуйинг, ичига икки ош қошиқ лимон кислотаси солинг ва қайнатишга қўйинг. Чойнакни ярим соатга қолдиринг. Агар яхши тозаланмаса, яна сув қуйиб қайнатинг.
Тер доғларини кетказишда
Лимон кислотаси тер доғларини кетказишга ёрдам беради. Буни фақат оқ нарсаларда қилиш мумкин, рангли нарсаларда бу усулни такрорлашга уринманг. Бир чой қошиқ кислотани 100 мл сувда (ярим стакан) эритинг. Бу эритма доғ устига қуйилади. Ярим соатдан кейин ювиб ташланг.
Кран жўмрагини ювишда
Нохуш нарса — жўмракдаги занг. Бунда лимон кислотасини қуюқроқ қилиб жўмракларни артиб олинг. 10 дақиқадан сўнг, уларни яхшилаб ювиб ташланг ва қуритинг.
Кумуш буюмларни ялтиратишда
Лимон кислотасини ярим литр сувга 25 грамм нисбатда суюлтиринг ва 20-25 дақиқага қолдиринг. Агар кумуш жуда қорайиб кетган бўлса, эритмада паст оловда тахминан 15 дақиқа қайнатиш мумкин. Кейин сувда яхшилаб ювиб ташланг ва қуритинг.
Микротўлқинли печни тозалашда
Иссиқликка чидамли шиша тарелкага бир стакан сув қуйинг ва бир чой қошиқ лимон кислотасини қуйинг. Уни микротўлқинли печга беш дақиқага қўйинг.