Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилояти Қуйи Сҳирчиқ туманидаги савдо мажмуасида 3 июль куни ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, туманнинг Дўстобод шаҳарчаси Бибихоним кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 13:22 да келиб тушган. Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:19 да ўраб олинган ва соат 14:32 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 400 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу куни Наманган шаҳридаги бекатларнинг бирида дўкон ёниб кетганди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар