Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Барселона» Американинг Sixth Street инвестицион компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақида каталонияликлар расмий сайти маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ушбу компания кейинги 25 йил давомида испан клуби телевизион ҳуқуқларининг 10 фоизига эгалик қилади. «Барселона» эса келишувдан 207,5 миллион евро ишлаб олади.

Аввалроқ клуб молиявий ҳолатини яхшилаш учун телевидение ҳуқуқларининг 25 фоизини, шунингдек, лицензиялаш ва мерчендайзинг соҳасидаги улушнинг деярли 50 фоизини сотишга қарор қилгани хабар қилинганди.

Sixth Street «Сан-Антонио» баскетбол жамоасининг 20% улушига эгалик қилади, шунингдек, «Реал Мадрид»га 360 миллион доллар сармоя киритган. Мадрид клуби стадиондан тушган даромаднинг 30 фоизини компания ҳисобига ўтказади.

«Барселона» аввалроқ Spotify билан ҳамкорлик имзолаган ва бу 435 миллион еврога баҳолангани айтилганди. 2022 йилнинг июлидан бошлаб «Камп Ноу» стадиони номида Spotify атамаси пайдо бўлади ва бу 12 мавсум давомида амалда бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар