Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2022/23 йилги мавсумдан бошлаб А Серияда «олтин ўйин» қоидаси амалга киритилади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Италия футбол федерацияси йиғилишида чемпионат регламентига киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди, дея хабар қилмоқда Football Italia.

Унга кўра, мусобақа жадвалида юқоридаги икки жамоа бир хил очко жамғарган тақдирда, чемпионни аниқлаш учун «олтин ўйин» ўтказилади.

Бундай ўйин формати қўшимча вақтларни ўз ичига олмайди. Агар 90 дақиқада якунида дуранг натижа қайд этилса, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига йўл олади.

Ушбу янгилик фақатгина Италия чемпионини аниқлашга ишлатилади. Агар жамоалар еврокубоклар учун курашаётган бўлса, очколар тенг бўлиб қолган тақдирда, якуний натижа ўзаро учрашувларга қараб белгиланади.

Бундан ташқари, Италия чемпионатида ўйин давомида 5 футболчи алмаштиришга рухсат берилди.

2021/22 йилги мавсумда «Милан» «Интер»ни 2 очко ортда қолдирган ҳолда скудеттони қўлга киритганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар