• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юрий Шатунов: Меҳрибонлик уйида ўтган бахтсиз болалик, «Ласковий май»дан кетиш ҳамда Германияда топилган бахт

    2022 йил 23 июнь куни «Ласковий май» гуруҳи солисти, 80 йиллар охири 90 йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. «Lisa.ru» нашри марҳум хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида сўз юритди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Унинг тароналари 30 йилдан ортиқ вақт давомида тингловчиларни қувонтирди. Юрий Шатунов — 90 йилларнинг афсонаси, уни ҳамма билади: кекса авлод ҳам, ёшлар ҳам. Ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, у оғриқли, қалбни ларзага солувчи қўшиқларни куйлаган. «Белие рози», «Лето», «Пусть будет ночь», «Седая ночь» — бу ва бошқа композициялари йиллар давомида севиб тингланди.

    Хонанданинг жўшқин овози «Ласковий Май» гуруҳининг тимсолига айланди. Гуруҳнинг кассеталари тарқалди, солистларнинг, айниқса Шатуновнинг портретлари кўплаб қизларнинг хоналари деворларини безатади. Аммо негадир машҳурлик чўққисида Юрий жамоани тарк этишга қарор қилди ва кейинчалик бутунлай саҳнадан ғойиб бўлди.

    Оддий оиладан чиққан йигит

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Юрий Бошқирдистоннинг Кумертау шаҳрида туғилган. Унинг отаси билан муносабати яхши бўлмаган, шунинг учун ҳаётининг дастлабки тўрт йилида у бобоси ва бувиси билан яшаган ҳамда онасининг фамилияси — Шатуновни олган.

    Ота-онаси ажрашгач, Юрий онасиникига қайтиб келди, аммо у тез орада яна турмушга чиқди. Шунинг учун ҳам бўлажак хонанданинг болалигини қувноқ хотираларга бой деб атаб бўлмасди: унинг ўгай отаси тез-тез ичиб, жанжал қиларди, бола эса уйдан қочиб кетарди. Орадан кўп ўтмай, Шатунов 11 ёшга тўлганда онасидан айрилди ва болалар уйига топширилди.

    Аввалига холаси Любов Макарова унга бошпана берди, лекин кейинчалик унга болалар уйида яшаш яхшироқ бўлишини тушунди. «Менинг иккита фарзандим бор эди — Татяна ва Наталя. Катта қизим бир ярим ёшга тўлганда, иккинчи қизим туғилди. Ўша пайтда мен учун уларнинг ҳаммасига қараш қийин эди ва мен уни болалар уйига топширишга мажбур бўлдим. У мен билан бир йил яшади, 12 ёшга тўлгач, чиндан ҳам қийнала бошладик. Менда маблағ йўқ эди», — дейди аёл.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    У ўсмирлик йилларини Оренбург шаҳридаги мактаб-интернатда ўтказди. У ерда Юрийни тез-тез ижодий тадбирларда иштирок этишга таклиф қилишди ва тўгарак раҳбари Сергей Кузнецов ундаги қўшиқчиликка бўлган истеъдодни кўрди. Қизиғи шундаки, ўша пайтда Юрийнинг ўзи мусиқага қизиқмаган, у кўплаб болалар сингари спортни яхши кўрарди.

    Бироқ Кузнецов уни бошқа етимларни ўз ичига олган «Ласковий Май» гуруҳининг етакчи қўшиқчиси бўлишга кўндирди. Йигитлар «Вечер холодни зими» ва «Метель в чужом городе» қўшиқларини ёзиб, ижро этишни бошлади. Кейинчалик «Белие рози» ва «Седая ночь» каби машҳур тароналар чиқди ва биринчи альбом ҳам ёзилди.

    Кассета «Мираж» гуруҳининг менежери Андрей Разинга етиб келди, у ўша пайтда янги гуруҳ яратиш ҳақида ўйлаётган эди. Бунгача у иқтидорли болаларни излаб кўплаб меҳрибонлик уйларига борган, бироқ мосини топа олмаган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Яккахон карьера

    Андрей Разиннинг идеаллари Петлюра ва Элвис Пресли эди, улар туфайли у Юрий Шатуновнинг унутилмас қиёфасини яратди. Шундан сўнг гуруҳ янги босқичга кўтарилди — қўшиқлар кўплаб тадбирларда янгради, концерт заллари сон-саноқсиз мухлислар билан тўлди.

    «Маълум бўладики, биз касб танламаймиз, аммо хоҳишимиз ҳар доим ҳам имкониятларимизга тўғри келавермайди. Яъни, мен умуман нима учун бу ерда эканимни билмайдиган ва тушунмайдиган жойга тушиб қолганим маълум бўлди. Кейин бир мунча вақт ўтгач,  мен соҳамга профессионал муносабатда бўлишни бошладим, бунга кўп вақт ажратдим, ўз-ўзимни тарбиялаш, ўқиш билан шуғуллана бошладим», — деган эди Юрий ўз танлови ҳақида.

    Юрийга омад дарров кулиб боқди: бир зумда оддий йигитдан поп юлдузига айланди. «Мен ўзимни омадли деб ҳисоблайман: тўғри вақтда, керакли жойга етиб келдим, керакли одамларни учратдим ёки улар мен билан учрашди», — деган хонанда 2006 йилда берган интервьюсида.

    Шатунов эрта келган машҳурликка дош берди ва кўплаб ҳамкасблари каби юлдузлик касалига чалинмади. 1991 йилда у гуруҳни тарк этиб, яккахон карьерасини давом эттиришга қарор қилди. «Мен ватанни тарк эта олмадим, чунки мен давлат фарзанди эдим ва ҳали қўлимда паспортим йўқ эди. Мен қолишга мажбур бўлдим», — деди хонанда.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Маълум бўлишича, яккахон хонанда ва продюсер ўртасидаги муносабатлар яхши бўлмаган. Яъни Разин Шатуновга гуруҳнинг қўшиқларини ижро этишни тақиқлаган, гарчи уларнинг аксарияти Сергей Кузнецов томонидан ёзилган бўлса ҳам.

    «Энди муаллифлик ҳуқуқи эгасиман, чунки Сергей Кузнецов 2019 йил 1 октябрда мен билан имзолаган шартномада муаллиф ва ижрочи сифатида барча ҳуқуқларни менга ўтказди», — деди хонанда.

    Гуруҳни тарк этгач, у яккахон карьерасини давом эттира бошлади. Шу билан бирга, Германияга жўнаб кетди. У ерда «Знаеш» номли биринчи альбомини яратиш бўйича студияда ишлади. Лекин деярли саҳналарга чиқмади, бир неча йил ўтгач, у концерт беришда давом этди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ижрочининг мухлислари нафақат 80—90 йилларнинг ёшлари, балки янги авлод вакиллари ҳам эди. Юрийнинг ижоди ҳеч қачон тўхтаб қолмади, у тез-тез қўшиқлар чиқарди, уларнинг аксарияти яна хитга айланди.

    «Бир нарса одамларни — нафақат катталарни, балки ёшларни ҳам ушлаб туради. Мен яратган барча треклар менга нима бўлаётганини, ҳаётим қандайлигини айтади. Эшитишнинг ўзи кифоя, унда барча жавоблар бор», — деб айтган Шатунов.

    Юрий Шатунов шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмасди. Бироқ у бир неча бор узоқ муносабатларга эга бўлганини таъкидлаган, аммо улар жиддий тус олмаган. Хонанда доимо ўзи билан тенг, унга мухлисдек муносабатда бўлмайдиган, унинг машҳурлигига ошиқ бўлмаган аёлни қидирарди.

    У мухлисларни ҳам, журналистларни ҳам шахсий ҳаётига киритмади. Бироқ кейинчалик Юрий узоқ кутилган севгисини учратгани маълум бўлди. Танишув Германияда бўлиб ўтди, хонанда «Ласковий май»дан сўнг у ерга кўчиб кетганди. Ногаҳон Светланада у ўзининг рафиқаси ва болаларининг онаси бўлиши мумкин бўлган аёлни кўрди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Аммо Светлананинг қариндошлари дастлаб унинг таниқли хонанда билан алоқасига қарши эди. «Гўёки барча санъаткорларнинг ҳар бир шаҳарда беш-етти нафар қиз дўсти бўлади, деб ўйлашади. Узоқ вақт давомида мен Светанинг қариндошлари билан умуман танишишни хоҳламадим. Аммо охир-оқибат, қайнонам билан учрашганимдан сўнг ҳаммаси жойига тушди», — дея тушунтирган Юрий.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Жуфтлик 2000 йилдан бошлаб учраша бошлади. Олти йил ўтгач, уларнинг ўғли Деннис туғилди ва бир йилдан кейин улар турмуш қурди. 2013 йилда уларнинг оиласи битта қиз фарзандга кўпайди. Хонанда фарзандларини ўзининг изидан боришини истамаслигини айтиб ўтган, лекин агар улар шунда ҳам мусиқага қизиқса, у аралашмаслигини маълум қилган.

    Афсуски, энди у фарзандларининг қандай ўсиб, нима касб эгаси бўлишини кўра олмайди. 2022 йил 23 июнга ўтар кечаси Юрий бу дунёдан кўз юмди: у тез ёрдам машинасида юрак хуружидан вафот этди. У эндигина 48 ёшда эди.

    Мавзуга доир:

    • «Ўлим олдидан талваса». Ижтимоий тармоқда Юрий Шатунов ҳаётининг сўнгги лаҳзалари акс этган видео пайдо бўлди
    • Юрий Шатуновга чақирилган тез ёрдам келмаган, натижада 40 дақиқа вақт йўқотилган — ОАВ

    25.06.2022, 12:02   Изоҳ (0)   33580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    50 ёшдан кейин машҳур бўлган ва орзуга эришиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлаган юлдузлар (фото)

    24.06.2022, 21:44

    Хонанда Билли Айлиш Coachella фестивалида ўз қиёфадошидан фойдаланганини маълум қилди

    24.06.2022, 15:49

    Болливуд юлдузи Приянка Чопра уй учун керакли барча буюмни ўз ичига олган Sona Home брендини ишга туширди (фото)

    24.06.2022, 11:26

    Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит иккинчи марта ота бўлади

    24.06.2022, 09:50

    Юрий Шатуновга чақирилган тез ёрдам келмаган, натижада 40 дақиқа вақт йўқотилган — ОАВ

    24.06.2022, 09:11

    «Ўлим олдидан талваса». Ижтимоий тармоқда Юрий Шатунов ҳаётининг сўнгги лаҳзалари акс этган видео пайдо бўлди

    23.06.2022, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.