Машҳур турк жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен иккинчи марта ота-она бўлади. Актёрнинг рафиқаси Фаҳрие 3 ойлик ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, деб ёзади «Rus.Turkey.com».
Ушбу янгилик жуфтликнинг мухлисларини унчалик ҳам ҳайратга солмади, чунки аввалроқ Эвжен иккинчи фарзандини дунёга келтирмоқчи эканини бир неча бор айтган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор, у икки томчи сувдек машҳур дадасига ўхшайди. Шунингдек, Бурак ва Фаҳрие турк шоу-бизнесидаги энг бахтли ва гўзал жуфтликлардан бири саналади. Бурак Ўзчивит ўзбек томошабинларга «Муҳташам юз йил», «Чолиқуши», «Севги изтироби» ва «Тирилиш. Усмон» каби сериаллар орқали таниш.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)