• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Қўшилмаслик ҳаракатига қўшилиш истагидаги Ўзбекистон, Орол денгизидаги махфий ҳарбий орол, 100 минг гувоҳ олдида имзоланган ўзбек-қозоқ шартномаси. Ўзбек матбуоти 25 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    90 йил аввал. 1932 йил 25 июнь, шанба

    1932 йил 25 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 1962 йил 25 июнь, душанба

    1962 йил 25 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 1992 йил 25 июнь, пайшанба

    Президент Ислом Каримовнинг Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб турнеси 23 июнь куни якунига етган, бироқ Ўзбекистон марказий газеталари сафар тафсилотларини фақат 25 июнга келибгина бемалол бера олди. Газеталарда Ўзбекистон давлат раҳбарининг Жанубий Корея президенти Ро Де У, Малайзия расмийлари, Индонезия президенти Сухарто билан учрашувларидан фотосуратлар эълон қилинган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    ЎзА ахборотига кўра, Ислом Каримов Индонезия президенти Сухарто билан суҳбат вақтида Ўзбекистоннинг «аввалига Қўшилмаслик ҳаракатининг кузатувчиси, сўнгра эса тўла ҳуқуқли аъзоси ҳам бўлиб қолиш ҳақидаги қарорини маълум қилган».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    24 июнь куни эса Ислом Каримов Туркистон шаҳрида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган. «Тарихан илдизи бир бўлган икки қўшни халқ давлат раҳбарлари қадим Туркистоннинг Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишгач, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома бу ерга ташриф буюрган юз мингдан зиёд аҳоли кўз ўнгида тантанали суратда имзоладилар», — дейилади «Ўзбекистон овози» эълон қилган хабарда.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    2 июль куни Ўзбекистон парламентининг навбатдаги сессияси очилади. Шу муносабат билан газеталарда сессияда кўриладиган масалаларга бағишланган материаллар берилмоқда. Улардан бири «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасидир. Бу лойиҳага бағишланган «Фуқаролик — муқаддас туйғу» материалида «Халқ сўзи» газетаси мухбири аҳоли фикрини ўрганган. «Мен бирданига иккита мамлакат фуқароси бўлишни истайман... Пулларимизнинг ҳар хил бўлишини, давлат чегара билан ажратилишини ҳеч қабул қилолмайман», — деган магазин мудираси Светлана Старикова мухбир билан суҳбатда.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    Сессияда «Ўзбекистон Республикасида банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги масала ҳам муҳокама қилинади. Бу масала юзасидан Ўзбекистон Давлат банки (ҳозирги Марказий банк) бошқаруви раиси Файзулла Муллажонов «Халқ сўзи»га интервью берган. Интервьюдан маълум бўлишича, қонун билан «камида 1 миллион сўм маблағ билан хусусий очишга рухсат этиш назарда тутилмоқда».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилда Тошкентдаги завод ва фабрикаларнинг ошхоналарида, масалан, паловнинг нархи 2 сўмдан 10 сўмгача бўлган. Таққослаш учун, ошхоналардаги нарх-навога бағишланган «Тушликни чўнтак кўтарадими?» материалини босган «Тошкент оқшоми» газетасининг ўзи 2 сўм эди.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    Орол ва Оролбўйини асраш қўмитаси раиси Пирмат Шермуҳамедов Туғилиш (Возрождение) оролидаги Россия ҳарбий базаси, шунингдек, сайғоқларни қираётган ҳарбийлар ҳақида интервью берган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилда Ўзбекистонда Нодира таваллудининг 200 йиллиги нишонланган. Шу муносабат билан «Ўзбекистон овози» газетаси Нодира хотирасини абадийлаштириш бўйича айрим таклифларни ўртага ташлаган: «Тошкент метроси бекатларидан бири Нодира номига қўйилса; Андижон ва Фарғона вилоятларидаги шаҳар ёки раёнлардан бирига шоира номи берилса».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Грузияда ағдариб ташланган президент Звиад Гамсахурдиа тарафдорлари ҳокимиятни яна қайта қўлга олишга муваффақиятсиз уриниб кўрган, Қозоғистонда эса парламент биноси олдидаги норозилик намойиши иштирокчиларининг чодирлар шаҳарчаси куч билан тугатилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Московские новости» газетасида СССР бош вазири Косигин билан Афғонистон Демократик Республикаси бош вазири, Инқилобий кенгаш раиси Тараки ўртасида 1979 йил 18 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот матни эълон қилинган. Бу материални таржима қилиб босган «Халқ сўзи» газетасининг қайд этишича, «ушбу ҳужжат Афғон тупроғига ‘бостириб кириш ғояси‘ қандай туғилганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилишимизга ёрдам беради». Масалан, ушбу мулоқот давомида Афғонистон етакчиси СССРдан, хусусан, афғонларга яқинроқ бўлган ўзбеклардан иборат қўшин юборишни илтимос қилган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистоннинг оқланган собиқ бош вазири, 1,5 ойлик «отпуска»га кетган Файзулла Хўжаев, Андижонда автозавод қуриш бўйича келишув. Ўзбек матбуоти 24 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Янги — 1992 йилги конституция муҳокамаси, умумхалқ сайловидан қўрқмайдиган ҳоким, Мустақиллик майдонидаги доимийга айланган муваққат обида. Ўзбек матбуоти 23 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда битирув оқшомлари, саводсиз коммунистлар, қизлар билан муштлашмайдиган Авазбек Олимов. Ўзбек матбуоти 22 июнда нималар ҳақида ёзган?
     

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    25.06.2022, 11:30   Изоҳ (0)   21928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.