Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинада Россия босқини бошланганидан бери тинч аҳоли орасида қурбонлар ва ярадорлар сони 10 403 кишига етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси сайтида айтилган.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

24 февралдан 21 июнгача Украинада 4634 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 5769 нафари яраланди. Қурбонлар орасида 320 нафар, ярадорлар орасида 478 нафар бола бор, дейилади ҳисоботда.

Қурбонлар ва ярадорларнинг аксарияти Донецк ва Луганск вилоятларида — мос равишда 2710 ва 3209 киши.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери 8 миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этишга мажбур бўлган. 3,5 миллиондан ортиқ украиналиклар Европа давлатларига кўчиб кетган.

Россия 24 февраль куни Украинада «демилитаризация» ва «денасификация» қилиш мақсадида ҳарбий операция бошлаган эди. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари фақат ҳарбий инфратузилма объектларига зарба бермоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади