Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Мардонов Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур университет президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан қайта ташкил этилган. Аввал Навоий давлат кончилик институти номи билан фаолият юритган.

Янги университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. ОТМда 2023/2024-ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Университетга янги раҳбар тайинлангани муносабати билан Қувондиқ Санақулов Навоий давлат кончилик институти ректори лавозимидан озод этилган.

Аввалроқ Термиз муҳандислик-технология институтига ректор тайинланганди. Шунингдек, Тошкент ирригация университети ҳамда Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ректор тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда